Маълумотларга кўра, ушбу қудуқ 90 кун мобайнида маҳаллий мутахассислар томонидан замонавий хориж ускуналарида бурғиланди. Қудуқнинг лойиҳавий чуқурлиги 5 минг метрни ташкил этади.
Қайд этилишича, бурғилаш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ мутахассислари иштирокида амалга оширилган.
Шунингдек, ҳудуддаги қолган истиқболли чуқур қудуқларда ҳам тун-у кун бурғилаш ишлари давом этмоқда. Мутахассислар йил якунига қадар ушбу қудуқлардан ҳам катта босимда табиий газ оқими олинишини кутмоқда.

















