Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди
Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра 34,03 млн кишини ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, йил бошидан доимий аҳоли сони 131,6 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсди.
Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра ҳудудларнинг республика жами аҳолиси сонидаги улуши бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятида 11,4 фоизни ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 11,1 фоизни, Қашқадарё вилоятида 9,7 фоизни ва Андижон вилоятида 9,2 фоизни ташкил этган.
Дастлабки маълумотларга асосан, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра республика доимий аҳолиси сонининг 30,8 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 58,7 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Мавзуга оид
09:23 / 26.03.2026
2025 йилда энг кўп хонадон Наманганда фойдаланишга топширилди
09:16 / 25.03.2026
Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида энг кўп корхона қайси давлатларга тегишли?
11:32 / 24.03.2026
Ўзбекистон экспорти 35 йилда қарийб 19 баробарга ошди
13:44 / 23.03.2026