Жаҳон | 20:07 / 20.01.2026
10455
2 дақиқада ўқилади

«Империя амбициялари яна юзага чиқмоқда» – Макрон Давос форумида Америкага қарши нутқ сўзлади

Франция президенти АҚШни Европани заифлаштиришга ва бўйсундиришга ҳаракат қилишда айблаган.

Фото: Ludovic MARIN / AFP / Scanpix / LETA

Франция президенти Эммануэл Макрон Гренландия туфайли Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар кескинлашуви фонида Давосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида нутқ сўзлади. Қуйида унинг нутқи мазмуни қисқача келтирилади.

Биз қоидаларсиз дунё томон кетяпмиз. Можаролар одатий ҳолга айланди. 2024 йилда дунёда 60 дан ортиқ уруш бўлган – бу мутлақ рекорд. Империя амбициялари яна юзага чиқмоқда. Ягона қонун – кучлилар қонуни бўлиб қолди. Ҳамкорлик ўз ўрнини рақобатга бўшатиб берди. Франция ва Европа ҳудудий суверенитет ва мустақиллик тамойилларига содиқдир. Бу замондан орқада қолиш эмас – бу Иккинчи жаҳон уруши сабоқларини унутмасликдир. АҚШ томонидан мажбуран жорий этилган савдо келишувлари Европани заифлаштириш ва бўйсундиришга қаратилган. Божлар суверенитетга босим ўтказиш воситаси сифатида қўлланмоқда. Бунга умуман йўл қўйиб бўлмайди. Биз ҳимояланишимиз керак – ва бундай механизмлар бизда бор. Бугун европаликлар жуда соддалик қилишмоқда: бошқа мамлакатлар тенг рақобат шартларига риоя қилмаётган пайтда фақат биз ўз компанияларимиз ва бозорларимизни ҳимоя қилмаяпмиз.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид