Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тахмина Турдиалиева Жанубий Кореянинг «Better Together Challenge 2019» халқаро танловида иккинчи ўринни олди
3-5 октябрь кунлари Пёнчанг шаҳрида World Culture Open халқаро ташкилоти ва Пёнчанг (Жанубий Корея) ҳукумати томонидан «Better Together Challenge 2019» фестивали бўлиб ўтди.
Бу бутун дунёдаги ижтимоий инноваторлар, ижодкорлар, фаоллар ва идеалистларни илҳомлантирувчи, фикр алмашиш мақсадида бирлаштирувчи глобал фестивал саналади. Фестивалда 60 мамлакатдан 500 нафар ихлосманд иштирок этдилар.
Фестивал доирасида 2018 йилги Қишки олимпия ўйинлари шаҳарчасини «Тинчлик ва барқарорлик тараққиёт шаҳарчаси»га айлантиришнинг таклиф ва ғоялари танлови бўлиб ўтди.

Танловнинг асосий мавзуси «Тинчлик ва барқарорлик шаҳарчаси» бўлишининг сабаби, 2018 йилги Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимидаги воқеа бўлиб, унда икки Кореянинг (Шимолий ва Жанубий) 200 дан ортиқ делегатлари Корея яриморолининг бирлашиш байроғи остида тўпланишган эди.
Фестивалда иштирок этиш учун барча соҳа вакиллари, нафақат архитектор ва дизайнерлар, балки ижтимоий инноваторлар, тинчликпарварлар ва бошқалар таклиф этилди.

Ўзбекистонлик иқтидорли архитекторлардан бири Тахмина Турдиалиева Корея яриморолига бағишланган «Garden of Unification» ғоявий дизайнини тақдим этган ҳолда 2-ўринни эгаллади. Ушбу бирлашув боғи экологик тадқиқотлар лабораториясини, ички хотиржамлик ва медитация машқлари учун мослашган майдончаларини ўз ичига олади.
Тахмина Турдиалиева 2018 йилда «Turkistan Architects award» халқаро танлови ғолиби бўлган ва Ўзбекистон ва Ўрта Осиёнинг истеъдодли архитекторларидан бири деб тан олинган.

У Тошкент архитектора-қурилиш институтининг иқтидорли талабаси сифатида «Президент стипендианти» (2012), Республика дизайн Олимпиадаси ғолиби (2012) дир. Шу билан бирга, шахмат бўйича ФИДЕ Халқаро тоифадаги ҳаками ҳамда World Peace Initiative халқаро ташкилотининг аъзоси ҳисобланади. Ҳозирги кунда Хитойда «Cube Design Architects» халқаро архитектура компаниясида архитектор сифатида иш юритади, шунингдек, «Буюк келажак» эксперти саналади.
Мавзуга оид
20:56 / 04.12.2025
Жанубий Корея ноқонуний мигрантларнинг ихтиёрий равишда чиқиб кетиши учун 90 кунлик дастур эълон қилди
12:24 / 18.11.2025
КХДР: Сеул учун сувости кемалари минтақада "ядровий домино"ни келтириб чиқаради
12:36 / 14.11.2025
Қамчиқ ва Дарбанд довонларида қатнайдиган тезюрар поездлар Жанубий Кореядан харид қилинади
18:21 / 10.11.2025