Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳабиб Нурмагомедов жангдан сўнг Конор Макгрегорнинг қўлини сиқмайди
Фото: MMAjunkie
Ҳабиб Нурмагомедовнинг маълум қилишича, ҳеч қандай шароитда Конор Макгрегорнинг қўлини жангдан кейин сиқмайди. Бу ҳақда у матбуот анжуманидан сўнг айтиб ўтди.
«Конорнинг қўлини жангдан кейин сиқаманми? Йўқ. Ҳеч қачон. Йўқ! У менинг халқим ҳақида, Россия ҳақида кўп гапириши, менинг оиламни ҳақорат қилиши, унга обрў бағишламайди. Алкоголик ва пияниста нима ҳақида гапираётганининг ўзи аҳамиятсиз. Булар эътиборга олинмаслиги керак бўлган носоғлом нарсалардир», - дея маълум қилди Нурмагомедов.
Таъкидланишича, ирландиялик қўшма матбуот анжуманига кечиккан ва Нурмагомедов у келишидан олдин анжуманни тарк этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов Макгрегорнинг юраги ва онгини йўқ қилиб ташламоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди
18:33 / 15.08.2024