Жаҳон | 23:46 / 11.11.2022
13412
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия, Австралия ва АҚШ ҳарбийлари Россиянинг Европага шартли бостириб киришига қарши машқлар ўтказди 

Американинг Мохаве саҳросида элита пиёда полки ва дрон операторлари ҳарбий машқлари ўтказилди. 

Фото: Getty Images

У ерда Россиянинг Европага бостириб киришига тақлид қилувчи Американинг «Project Convergence» ҳарбий машғулотлари ўтказилди, деб ёзди The Times

450 га яқин аскар Калифорниядаги 1000 квадрат мил майдонга эга бўлган АҚШ ҳарбий базасида икки ҳафталик машғулотда қатнашди. 

Машқлар давомида Британия, Америка ва Австралия қўшинлари Украинадаги уруш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги жанговар услубларни қўллаган. 

Қайд этилишича, машғулотлар Украина чўлининг текис рельефига ўхшаш очиқ ландшафтларда бўлиб ўтган. 

Бундан ташқари, британиялик аскарлар Украина Қуролли кучлари тактикасини кузатиш натижасида ўрганган дрон техникасини синовдан ўтказди. 

«Project Convergence» - АҚШ ва халқаро ҳамкорлар, жумладан, Буюк Британия ва Австралиянинг қандай жанг қилишини аниқлашга қаратилган ҳарбий машқлар. Машқлар давомида илғор тизим ва технологиялар синовдан ўтказилади. 

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид