Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Канадага ютқазди
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик ўйинида Канадага 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. ЖЧга тайёргарлик олдидан навбатдаги ўртоқлик ўйини 8 июн куни Нидерландияга қарши бўлиб ўтади.
Ўртоқлик учрашуви
Канада – Ўзбекистон 2:0
Гол: 1:0 – Осорио (58), 2:0 – Нелсон (90+2)
Канада: Крепо (Сент-Клер, 46), Жонстон (Олувасейи, 46), Бомбито (Де Фужрол, 31), Корнилюс, Ларея (Сигур, 32), Бюкенен (Шуанер, 45), Эуштакиу (Осорио, 45), Коне (Салиба, 50), Миллар (Нелсон, 46), Дэвид, Ларин (Присто, 45)
Ўзбекистон: Неъматов, Ашурматов, Ҳусанов, Сайфиев (Сергеев, 84), Абдуллаев (Ўрозов, 70), Насруллаев, Шукуров (Мозговой, 69), Ҳамробеков (Эсанов, 85), Ғаниев (Файзуллаев, 22), Ўрунов (Амонов, 71), Шомуродов
Огоҳлантиришлар: Миллар (40), Корнилюс (43) – Ғаниев (2), Сайфиев (9)
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги тайёргарлик доирасида Канадага қарши майдонга тушди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйин Канаданинг Эдмонтон шаҳридаги Commonwealth стадионида ташкил этилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ўзбекистонликлар қатор бир қатор хавфли вазиятлар яратганига қарамай, ҳисоб очилмади. Ўйиннинг 58-дақиқасида эса мезбонлар сафида захирадан ўйинга қўшилган Жонатан Осарио жарима майдончаси марказидан кучли ва аниқ зарба йўллаб, Неъматов қўриқлаётган дарвозани ишғол этди.
80-дақиқада меҳмонлар дарвозаси яна бир бор аниқ нишонга олинди, аммо бу гол офсайд туфайли инобатга олинмади.
Лекин ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда канадаликлар барибир иккинчи голни уришди: майдон марказида Эсонов тўп йўқотди ва қарши ҳужумни Жейден Нелсон гол билан якунлади. Ҳар икки голга «Вилярреал» аъзоси Олувасейи ассистентлик қилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоасининг 6 ўйиндан бери давом этиб келаётган мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди.
Маълумот учун, Канада 2026 йилги жаҳон чемпионати мезбонларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон эса ўз тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган бўлиб, турнир олдидан кучли рақибларга қарши назорат учрашувлари ўтказмоқда. Каннаваро шогирдлари энди 8 июн куни Ню Йоркда Нидерландияга қарши яна бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Миллий жамоа ЖЧдаги дастлабки учрашувини 18 июн куни Тошкент вақти билан соат 8:00 да Мехикода Колумбияга қарши ўтказади. Кейинги рақиблар Португалия (24 июн) ва Конго ДР (29 июн) жамоалари бўлади.
Мавзуга оид
22:26
220 та мактабда Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинлари катта экранда намойиш этилади
20:44 / 01.06.2026
Биринчи жиддий синов — миллий жамоа Канада билан ўртоқлик ўйини ўтказади
23:45 / 24.05.2026
Ўзбекистон миллий жамоасининг АҚШга йўл олган таркиби эълон қилинди
21:48 / 22.05.2026