Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч вилоятда қуёш энергетикаси билан боғлиқ янги лойиҳалар амалга оширилади
Энергетика вазирлиги давлат-хусусий шериклик асосида қуёш фотоэлектр станцияси (ФЭС) қурилиши бўйича «Scaling Solar 3» учинчи лойиҳаси бошланиши тўғрисида эълон қилди.
Вазирлик матбуот хизмати хабарида айтилишича, «Scaling Solar 3» учинчи лойиҳаси доирасида умумий қуввати 500 МВт бўлган учта ФЭС қурилиши режалаштирилиб, уларнинг инвесторлари тендер натижасига кўра аниқланади.
Учинчи лойиҳа бошланиши 2021 йил феврал ойига режалаштирилган. ФЭС қурилиши Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
2019 йил 18 октябр куни «Scaling Solar 1» лойиҳаси доирасида Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган ФЭС қурилиши бўйича ўтказилган тендерда Masdar (БАА) компанияси ғолиб бўлди. Ўзбекистон ҳукумати ва Халқаро молия корпорацияси ўртасида консультация хизматларини жалб қилиш ва Scaling Solar лойиҳаси бўйича қуёш ФЭСлар қувватини 1000 МВт.гача ошириш бўйича келишув имзоланди.
2020 йил бошида Самарқанд ва Жиззах вилоятларида умумий қуввати 400 МВт бўлган 2 та «Scaling Solar 2» ФЭС қурилиши лойиҳаси бўйича тендер эълон қилинган. Ушбу лойиҳалар бўйича ҳозирги вақтда тендер савдолари амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
08:27 / 25.12.2025
Наманганда кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш учун 40 минг талаб қилган шахслар ушланди
16:15 / 23.12.2025
Хоразмда тадбиркор ундан иш сўраб келган талаба қизга шилқимлик қилди
11:58 / 17.12.2025
Бухорода 4,7 кг “опий” мусодара қилинди
15:34 / 11.12.2025