Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказига 6 млрд сўмлик бюджет ссудаси ажратилади
Фото: uzakusherstvo.uz
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказига 6 млрд сўмлик бюджет ссудаси ажратилади. Бу ҳақдаги тегишли ҳужжат жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Қайд этилишича, ҳужжат республикада аҳолига кўрсатилаётган акушерлик ва гинекология хизматини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш, аҳолига юқори технологияларга асосланган замонавий тиббий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг кредитор қарздорлиги ва иш ҳақидан қарздорликни сўндиришни молиялаштириш мақсадида Марказга 1 йил муддатга йиллик 2 фоиз ставка бўйича 6,0 млрд сўмлик бюджет ссудаси ажратилишини таъминлайди.
Марказ:
бюджет ссудасидан белгиланган мақсадларда фойдаланилишини;
бюджет ссудасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ушбу ҳужжатнинг 1 - бандида белгиланган муддатда тўлиқ қайтарилишини таъминлайди.
Ҳужжатнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж. Қўчқоров зиммасига юкланиши мўлжалланган.
Мавзуга оид
17:00 / 05.05.2025
«Work and travel» дастурларида иштирок этувчи талабалар учун ссуда ажратилади
13:24 / 18.02.2025
Камбағал оилаларга тадбиркорлик учун фоизсиз ссудалар ажратилади
17:22 / 30.10.2022
Гормонларни ўзбошимчалик билан қўллаш аёлларда қандай хавфли асоратларни келтириб чиқаради? Мутахассис жавоб берди
07:23 / 18.06.2022