Спорт | 18:23 / 18.05.2018
21414
1 дақиқада ўқилади

«Ҳар ҳолда Россияни украин тилида гапиришга мажбурладик» - Украина

Фото: ATTILA KISBENEDEK/AFP/Scanpix

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин Россия ТИВнинг украин тилидаги хабарига изоҳ берди. Унда рус амалдорлари Украинадан бўлган ишқибозларни футбол бўйича жаҳон чемпионати-2018’га таклиф этишган.

«Биз Россияни украин тилида гапиришга мажбурладик. Буни ўз ҳисобимизга ёзиб қўйишимиз мумкин. Чипталарни сотиб олган ёки буни энди қилмоқчи бўлган украиналиклар, барча хатарларни эътиборга олиши лозим.

Бу шахсий қарор. Ҳар бир ишқибоз ўз виждони, юраги, тушунчасига эга. Биз, албатта, ҳаммага ёрдам берамиз, бироқ ўзингизга қаранг…», - дея маълум қилган Климкин «Футбол 24»га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири фуқароларни ЖЧ-2018га бормасликка чақирганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид