Ўзбекистон | 15:00 / 11.11.2025
4850
2 дақиқада ўқилади
Реклама

ADM Jizzakh — Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар сертификатини олишга муваффақ бўлган биринчи автомобил ишлаб чиқарувчиси

ADM Global таркибига кирувчи ADM Jizzakh заводи Ўзбекистон автомобил ишлаб чиқарувчилари орасида биринчи бўлиб "Ўзбекэкспертиза" АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар учун маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар учун расмий сертификатларни қўлга киритди.

Сертификатлар Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарорига мувофиқ берилган бўлиб, маҳаллийлаштиришнинг юқори даражаси, технология жиҳатидан етуклиги ва ишлаб чиқаришнинг миллий талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди. Бу дегани ADM Jizzakh енгил автомобилларини йиғишда Ўзбекистон бутловчи қисмларининг катта ҳиссасидан фойдаланмоқда ва ишлаб чиқариш жараёнлари белгиланган стандартларга жавоб беради.

"Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар учун сертификатлар олиш заводимиз ишининг сифати ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини тасдиқлайди. Бу ADM Jizzakh’нинг замонавий ва рақобатбардош корхона сифатида ривожланишида муҳим босқичдир", — дея таъкидлади ADM Jizzakh бош директорининг операциялар бўйича ўринбосари Нажмидин Шамшидинов.

Сертификатлаш жараёни "Ўзбекэкспертиза" АЖнинг шаффофлик, электрон ариза бериш ва маҳаллийлаштириш даражасини ҳаққоний баҳолашни таъминлайдиган янги тизими доирасида ўтказилди. Бу жараённи бизнес учун қулай қилади ва маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ёрдам беради.

Олинган сертификатлар туфайли ADM Jizzakh миллий автосаноат етакчиларидан бири мақомини мустаҳкамлади ва Ўзбекистон саноат салоҳиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини тасдиқлади.

ADM Global — Kia, Chery, Haval ва Hyundai Truck & Bus автомобил брендларининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори. Ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш ва сотувдан кейинги сервисни ривожлантириш орқали компаниялар гуруҳи мамлакатнинг замонавий ва рақобатбардош автомобил саноатини шакллантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

 Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид