Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгиланган Kia K8 седани Ўзбекистон бозорига чиқишга тайёрланмоқда
Kia автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи янгиланган Kia K8 яқин келажакда мамлакат бозорига чиқишини эълон қилади. Замонавий флагман чиройли дизайн, илғор технологиялар ва юқори даражадаги қулайликни ўзида мужассам этган.
Фото: ADM Jizzakh
Дизайн
Бизнес-класс флагман седани Kia’нинг “Қарама-қаршиликлар бирлиги” фалсафасига асосланган нафис, замонавий дизайнни таклиф этади.

Янгиланган ташқи кўриниши Kia EV9 электрокроссоверига ҳамоҳанг: вертикал чироқлар, кузовнинг бутун кенглиги бўйлаб ёруғлик чизиғи ва ифодали бамперлар ишончли ва футуристик қиёфани яратади. Кўркам кўриниш ва динамик дискалар моделнинг нуфузини белгилайди.

Габарит ўлчамлари: 5050 × 1875 × 1465 мм, ғилдирак базаси — 2895 мм.

Интерер
Kia K8 салони шинам лаунж-майдонни эслатади. Бу ерда премиум даражадаги сифат ноzik услуб ҳисси ва юқори технологияли ечимлар билан уйғунлашган. Кенг салонда флагман бизнес-седаннинг бежирим услуби шаклларнинг чиройли жозибаси ва нафис, замонавий элементлар билан ажралиб туради.

Интерернинг асосий элементларидан бири — рақамли қурилмалар панели ва ахборот-кўнгилочар тизим экрани бирлаштирилган катта ёйсимон панорамали дисплей. Kia моделлари орасида биринчи марта иситиладиган икки табақали марказий тирсак қўйгич (ўриндиқ иситиши билан бир вақтда ишлайди) ва ултрабинафша стерилизация функциясига эга ички бўлим жойлашган.

Пневматик ёстиқчага эга Ergo Motion ҳайдовчи ўриндиғи мукаммал ўтириб жойлашиш ва таянишни таъминлайди; барча ўриндиклар иситиш тизимига эга. Тўпламга қараб, вентилятсия фақат олдинги ўриндиклар ёки олд ва орқа ўриндиклар учун ҳам мавжуд.

Мултимедиа тизими мултимедиа ва иқлимни интуитив равишда бошқариш имконини беради, 14 дона динамикка эга Meridian аудио тизими эса кенг ҳажмли товуш чиқариш имкониятини таъминлайди. Иккинчи қатордаги йўловчилар учун алоҳида иқлим ҳудуди ва қуёшдан ҳимоя қилувчи пардачалар мавжуд.
Қулайлик ва технологиялар
Ўзбекистонда Kia K8 3,5 литрли Smartstream бензин двигатели (300 от кучи, 359 Н·м) ва 8 поғонали автоматик узатмалар қутиси билан таклиф этилади.

Мухим янгилик — K8 эндиликда тўлиқ узатма тизими билан жиҳозланган. Бу ҳар қандай об-ҳаво шароитида барқарорлик ва бошқарувчанликни оширади.
ECS электрон бошқарувли мослашувчан подвеска реал вақтда амортизаторларнинг равон ва ишончли ишлашини таъминлайди.
Хавфсизлик
Пассив хавфсизликнинг юқори даражаси конструкцияда юқори мустаҳкамликдан кенг фойдаланиш ва Kia K8’нинг ўнта хавфсизлик ёстиқчалари билан жиҳозлангани ҳисобига таъминланади.
Жумладан, ҳайдовчи ва йўловчи бошларининг тўқнашувига йўл қўймайдиган марказий фронтал ёстиқ ўрнатилган.
Замонавий технологиялар ҳаракатланишнинг барча босқичларида — двигателни ишга туширишдан то сафар якунигача комплекс ҳимояни таъминлайди.
Янгиланган флагман седан хусусиятлари билан kia.uz сайтида танишиш мумкин.
Телефон: (+998) 55−500−83−33
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Kia автомобиллари ADM Jizzakh — Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар сертификатига эга бўлган биринчи автомобиль ишлаб чиқарувчи заводда ишлаб чиқарилади. Сертификатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарорига мувофиқ берилган бўлиб, маҳаллийлаштириш даражасининг юқорилиги ва миллий стандартларга мувофиқлигини тасдиқлайди.
Ушбу сертификатларни олиш — оддий жараён эмас, кўплаб текширув ва аудит босқичларини талаб қилади. Бу ютуқ катта жамоавий меҳнат натижаси бўлиб, ADM Jizzakh ишлаб чиқариши белгиланган талабларга жавоб беришини тасдиқлайди. Эндиликда расмий сертификатнинг мавжудлиги давлат компаниялари ва ташкилотларига маҳаллий ишлаб чиқариш тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ ADM Jizzakh автомобилларини харид қилиш имконини беради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:00 / 11.11.2025
ADM Jizzakh — Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар сертификатини олишга муваффақ бўлган биринчи автомобил ишлаб чиқарувчиси
17:00 / 31.10.2025
ADM Jizzakh Kia автомобилларини Тожикистонга экспортни йўлга қўйди
17:00 / 10.10.2025
Kia Family Day — ҳиссиётлар ва самимийликка йўғрилган кун
17:00 / 30.09.2025