Ўзбекистон хусусий саноат сектори учун бундай баҳога эга бўлиш муҳим қадам ҳисобланади. ADM Jizzakh халқаро агентлик томонидан расман баҳоланган маҳаллий бозорнинг саноқли хусусий иштирокчиларидан бирига айланди.
Рейтингнинг асосий мақсади — глобал брендлар ва инвесторлар учун ишончли ҳамкор сифатидаги мақомни мустаҳкамлаш. “Барқарор” прогнози билан “B” даражаси ADM Jizzakh’нинг молиявий барқарорлигини тасдиқлайди ва компанияни халқаро миқёсда тан олинган Ўзбекистон хусусий компанияларининг чекланган доирасига олиб чиқади.
Баҳолаш қуйидаги асосий кўрсаткичларга асосланади:
● EBITDA бўйича рентабеллик 13 фоиздан юқори ва соф фойданинг ўсиши;
● ўз мажбуриятларини белгиланган муддатда бажариш учун активлар ликвидлигининг юқори даражаси;
● агентлик прогнозларига кўра, яқин икки йил ичида заводнинг барқарор ривожланиши.
S&P таҳлилчилари Ўзбекистонда автомобил бозорининг ўсиб бораётганини ва заводдаги кўп брендли ишлаб чиқариш модели ижобий самара бераётганини таъкидлайди. Кенг кўламли инвестиция дастурига қарамасдан (2026 йилда қарийб 1,8 триллион сўм ва 2027 йилда 1,2 триллион сўм), ADM’нинг қарз юки назорат остида қолмоқда.
S&P рейтингига эга бўлиш корпоратив бошқарув етуклигини ва компаниянинг Ўзбекистонни саноатлаштиришдаги муҳим ўрнини тасдиқлайди.
ADM: Instagram | Facebook | YouTube | X | LinkedIn
ADM Jizzakh: Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Реклама ҳуқуки асосида










