Ўзбекистон | 12:10 / 15.11.2021
11042
3 дақиқада ўқилади

«Бефойда диплом, тақчил иш ўрни, паст маош» — Жаҳон банки ўзбекистонлик ёшларнинг иш топишдаги муаммолари ҳақида

Жаҳон банки Ўзбекистонда ёшларни иш билан таъминлашдаги муаммолар борасида ҳисобот чоп этди. Ўзбекистонлик ёшлар ишга жойлашишда қандай муаммоларга дуч келади?

Фото: tsuos.uz

Жаҳон банки ҳисоботи: 10 йилда Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли ёшлар сони 12 фоизга ошади

Бугунги кунда Ўзбекистонда 29 ёшгача бўлган ёшлар 18 миллион бўлиб, мамлакат Европа ва Марказий Осиёда энг кўп ёшларга эга. Келгуси 10 йил ичида меҳнатга лаёқатли аҳоли сони яна 12 фоизга ошиши кутилмоқда. 16–24 ёшдаги барча ёшларнинг 24 фоизини (26,4 фоизи — 16 ёшдан 29 ёшгача бўлган гуруҳда) ишсиз ёки ўқимайдиган ёшлар ташкил этади. Қизлар орасида ишсизлик айниқса юқори — ўғил болаларга нисбатан 4 баробар кўп.

Асосий муаммолар қаторида қишлоқ жойларда иш ўринларининг йўқлиги ва ишчи кучига талабнинг пастлиги ҳам бор. Бундан ташқари, улар кўпинча рўйхатдан ўтмасдан ишга олинади ва иш ҳақи кутилганидан анча паст.

Ёшларни иш билан таъминлашда қандай муаммолар бор?

  • Иш ўрни етишмаслиги, қишлоқ жойларда ишчи кучига талабнинг заифлиги;
  • Норасмий тармоқнинг катта улушга эгалиги ва иш ҳақининг пастлиги;
  • Умумий таълим тизими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида олинган кўникмалар ва иш берувчилар томонидан талаб қилинадиган касбий таълим ва кўникмалар ўртасида номувофиқлик;
  • Қулай бизнес шароитининг чекланганлиги ёки тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш, муваффақиятли микрофирмаларни яратишдаги муаммолар;
  • Олий таълим олиш имконияти чекланганлиги;
  • Меҳнат бозори ҳақида ёшлар кам маълумотга эгалиги, мактабларда таълим маълумотларини тақдим этиш ва касб танлаш имкониятларини берувчи касбий йўналтириш дастурлари йўқлиги (кам сонли мактаблар бундан мустасно);
  • Аёлларни ишчи кучи сифатида иштирокига тўсқинлик қилувчи кучли ижтимоий стереотиплар;
  • Ёшлар учун кичик ҳажмдаги фаол меҳнат бозори дастурлари;
  • Давлат хизматлари ва бандлик дастурларидан фойдаланиш борасида хабардорлик чекланганлиги;
  • Географик ҳаракатчанликдаги тўсиқлар;
  • Ёшларнинг бандлик даражасини оширишда ҳукуматнинг саъй-ҳаракатини аниқлаш ва баҳолаш мониторингининг заифлиги;
  • Чекланган квоталар туфайли университетларга киришдаги сезиларли қийинчиликлар;
  • Университетлар талабалари ва ҳамма ёшлар учун катта харажатлар (масалан, қишлоқ ёшлари яшаш нархи анча юқори бўлган шаҳарларга кўчиши керак бўлади);
  • Жуда кам компаниялар малака бўшлиқларини қоплаш учун ходимлар учун тренинглар ўтказади;
  • Ёшлар ҳам, иш берувчилар ҳам берилган билим ва талаб этиладиган кўникмаларнинг мос келмаслигини айтишди. Бу кадрларда малака етишмаслиги ва иш берувчиларнинг улардан қониқмаслигига сабаб бўлади.
  • Умумий таълим тизими бериладиган техник кўникмалар ва ўрта таълим сифати жуда паст;
  • Иш берувчилар ва таълим муассасалари ўзаро боғлиқ эмас. Таълим муассасалари меҳнат бозорига мос келмайдиган малакаларни беришади. Натижада, иш берувчилар кадрларни фақат иш тажрибаси билан баҳолаб ишга қабул қилади. Касбий дипломлар ишга олишда деярли аҳамият касб этмайди. Бу ёшлар учун янада салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Булар айниқса, ўрта махсус касб-ҳунар таълими дипломига эга бўлган ёшлар орасида яққол сезилади.

Мавзуга оид