Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг ёғингарчилик пайтида сув тошадиган икки кўчасидаги сув қувурлари янгиланди
Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб «Toshkentland» боғидан «Radisson» меҳмонхонасига борадиган йўлдаги ва Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси бўйлаб Паркент кўчасидан Бойқўрғон 2-тор кўчасигача бўлган ҳудуддаги сув қувурлари янгиланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Энди бу ерларда дренаж тизимлари ноқулайликни юзага келтирмайди деб умид қиламиз», — дейилади хабарда.
Бундан аввалроқ Тошкент шаҳрида кузатиладиган ёғингарчилик оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилгани, 6 июнь куни Амир Темур шоҳ кўчасининг «Toshkentland» боғидан «Radisson» меҳмонхонасигача бўлган қисмидаги дренаж қувурлари янгиланиши режалаштирилгани, шу муносабат билан 6 июнь куни кечки соат 23:00дан 7 июнь тонгги соат 6.00гача бўлган вақт давомида ёпилиши хабар қилинганди.