Жаҳон | 00:50 / 08.02.2026
14417
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда дунёдаги энг узун илон топилди

Расмий маълумотларга кўра, унинг узунлиги 7,22 метрни, вазни 96,5 килограммни ташкил этади.

Индонезиянинг Сулавеси оролида дунёдаги энг узун илон топилди. Ибу Барон лақаби берилган тўрли питон Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Расмий маълумотларга кўра, унинг узунлиги 7,22 метрни ташкил этади.

Тадқиқотчилар наркоз остида унинг узунлиги 7,9 метргача етиши мумкинлигини тахмин қилишган.

Маълум қилинишича, илоннинг вазни 96,5 килограммни ташкил этади.

Ҳозирда у табиатни ҳимоя қилувчи Буди Пурванто назоратида сақланмоқда.

Тўрли питон – Осиёда учрайдиган илон бўлиб, ҳайвонот оламидаги энг узун илон ҳисобланади.

Дунёдаги расман қайд қилинган энг йирик тўрли питоннинг узунлиги 7,5 метр бўлиб, у Борнео оролида ушланган ва 2002 йили Ню-Йоркдаги Бронкс ҳайвонот боғида ўлган.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид