Фарғонада илон ва типратикандан шўрва тайёрлаб сотилаётгани аниқланди. Шу ҳақдаги видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Экология вазирлиги маълумот берди.

Қайд қилинишича, ҳолат Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси экологик назорат инспекцияси ҳамда 1-минтақавий ППХ ходимлари томонидан ўрганилган.

Ўрганиш натижасида Олтиариқ туманининг «Зилҳа» маҳалласи ҳамда Бувайда туманининг «Бостон буво» маҳалласидаги қум барханларида ҳуқуқбузар томонидан типратикан ҳамда илон ноқонуний сақланиб, шўрва тайёрлаб сотилаётгани аниқланган.