Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина НАТОда кенгроқ имкониятларга эга бўлди
НАТОнинг кенгайтирилган имкониятлар дастури 2014 йилда йўлга қўйилган. Унинг мақсади — ҳамкор мамлакатлар қуролли кучларининг альянс қўшинлари билан оператив мувофиқлигини кучайтириш.
Фото: NATO
Украина НАТОнинг кенгайтирилган имкониятларга эга ҳамкорига айланди, деб хабар қилди мамлакат ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба.
«Ўша кун келди. Мен альянсдаги ҳамкорларимиздан чексиз миннатдорман, улар туфайли бу қарор амалга ошди», — деб ёзди у твиттерида.
Украина НАТОнинг дастур ва машғулотларида қатнашиш учун кенгроқ имкониятларга эга бўлади, дейилади альянс баёнотида.
ZN.ua нашрининг қайд этишича, кенгайтирилган имкониятлар ҳамкорлиги НАТОга аъзо бўлиш истиқболини кўзда тутмайди.
НАТОнинг кенгайтирилган имкониятлар дастури 2014 йилда йўлга қўйилган. Унинг мақсади — ҳамкор мамлакатлар қуролли кучларининг альянс қўшинлари билан оператив мувофиқлигини кучайтириш. Украинадан ташқари, Австралия, Грузия, Иордания, Финляндия ва Швеция НАТОнинг кенгайтирилган имкониятларга эга ҳамкори ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:08 / 17.01.2026
Украина суди Тимошенко учун 661 минг евро гаров белгилади
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
13:17 / 17.01.2026
Зеленский: Украина делегацияси АҚШга йўл олди
12:17 / 17.01.2026