Ўзбекистон | 15:43 / 19.05.2026
3920
1 дақиқада ўқилади

Айрим қарзлар нотариус орқали ундирилади

Ижара, “квартплата” ва коммунал тўловлар, шунингдек, алоқа хизматлари бўйича низосиз қарздорлик суммаси 412 млн сўмдан кам бўлса, ҳақдор томон қарзни ундириш учун судга эмас, нотариусга мурожаат қилиши белгиланмоқда. Тегишли қонун парламентда иккинчи ўқишдан ўтди.

Фото: Yandex Maps

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 19 май кунги йиғилишда низосиз ишларни ҳал этиш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди.

Унга кўра, қуйидагиларга оид қарздорликлар бўйича низосиз талабларни кўриб чиқиш тартиби ўзгаради:

  • ижара тўловлари;
  • кўп квартирали уйлардаги жойларнинг мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловлар;
  • коммунал хизматлар;
  • алоқа хизматлари.

Санаб ўтилган тўловлардан қарздорликни ундириш билан боғлиқ талабларнинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваридан кўп бўлган тақдирда, амалдаги таомил асосида – суд томонидан, буйруқ тартибида кўриб чиқилади.

БҲМнинг минг баробаридан кам бўлган низосиз талабларга доир ишлар эса нотариуслар томонидан кўриб чиқилади.

Маълумот учун, БҲМнинг минг баробари ҳозирда 412 млн сўмни ташкил этади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид