Ўзбекистон | 12:00 / 14.06.2024
3746
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари Сўқоқ ва Чимёнга борувчи йўлларда бир томонлама ҳаракат ташкил этилади

16-17-18 июн кунлари Паркент туманининг Сўқоқ ва Қизилтоғ қишлоқларига ва Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғига олиб борувчи йўлларда автомобиллар ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.

Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ ва Қизилтоғ қишлоқларига, шунингдек, Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғига ташриф буюрувчилар кўпайиши муносабати билан 4Р15 йўлининг бир қисмида ва 4Р6 йўлида ҳаракат бир томонлама ташкил этилади.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, тирбандликлар олдини олиш мақсадида 16−17−18 июн кунлари 4Р15 Қизилтоғ шаҳри-Паркент шаҳри-Янгибозор қишлоғи автомобил йўли 44- ва 48-километр оралиқларида транспорт воситалари ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.

Ушбу ўзгаришда Сўқoқ дам олиш масканига борган ҳайдовчилар учун йўлнинг 48-километрида Паркент шаҳрига автомобил ҳаракати тўлиқ чекланади ва Тошкент шаҳрига 4Р16 Барданкўл қишлоғи-Жумабозор қишлоғи-Қизилтоғ шаҳри орқали қайтиш мумкин бўлади.

Бўстонлиқ туманига ҳаракат 4Р6 Тошкент-Чирчиқ-Чимён автомобил йўли 57-километридан бошлаб мазкур йўлнинг 92-километригача, яъни 4Р10 автомобил йўли билан туташган жойгача бир томонлама ташкил этилади.

Мавзуга оид