Жамият | 10:03 / 17.07.2024
2995
1 дақиқада ўқилади

Чимёнда адашиб қолган икки фуқаро қутқарилди 

ФВВ қутқарувчилари Катта Чимён тоғида фуқароларга амалий ёрдам кўрсатди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Вазирлик хабарига кўра, 16 июл куни соат 00:28 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги “Чимён” ёнғин-қутқарув отрядига Катта Чимён тоғида 2 нафар фуқаро айлангани келиб, адашиб қолгани тўғрисида хабар тушган.

Айтилган манзилга зудлик билан бир гуруҳ ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. 

Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида фуқаролар соғ-саломат топилиб, соат 02:53 да хавфсиз ҳудудга олиб тушилган. 

Тан жароҳати олганлар йўқ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид