Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўқоқда кучли ёғингарчилик оқибатида сел оқимлари юзага келди
Ижтимоий тармоқларда Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида 13 апрел куни кучли сел келгани ҳақида видео хабар тарқалди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Фото: Видеодан кадр
Жорий йилнинг 13 апрел куни қисқа муддатда ёғиб ўтган кўп миқдордаги кучли ёғингарчилик оқибатида Паркент тумани Сўқоқ қишлоғининг Чашма маҳалласида сел оқимлари юзага келган.
Ҳодиса оқибатида Паркент тумани Сўқоқ қишлоғининг Чашма маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи сув йўлига кучли ёғингарчилик оқибатида оқиб келган сув сиғмай, мазкур ҳудуддаги автомобил йўлининг қатнов қисмига тошиб чиққан.
Паркент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва тегишли хизматлар томонидан мазкур ҳолат юзасидан ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилган ва ўрганиш натижасида ҳеч қандай талафотлар юзага келмаганлиги аниқланган.
Мавзуга оид
09:42 / 28.02.2026
2–6 март: тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин хавфи эълон қилинди
09:55 / 25.02.2026
Тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
10:29 / 19.02.2026
Кутилаётган ёмғирлар: тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши мумкин
10:32 / 16.02.2026