Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Надежда Савченко Радада қўлга олинди
Фото: РИА "Новости"
Украина Олий радаси депутат Надежда Савченкони жавобгарликка тортиш, қўлга олиш ва ҳибс қилишга розилик берди. Бу ҳақда «112 Украина» телеканали хабар қилмоқда.
РИА «Новости» хабарига кўра, Надежда Савченко мамлакат парламенти биносида қўлга олинди.
Парламент Савченкодан депутатлик дахлсизлигини олиб қўйиш бўйича таклифга рози бўлган.
Депутатни жиноий жавобгарликка тортиш учун 291 депутат «ҳа» деб овоз берди. Савченкони қўлга олишга 277 депутат рози бўлган бўлса, ҳибс қилиш учун – 268.
Айни дамда мамлакат парламенти биноси олдида иккита митинг бўлиб ўтмоқда - депутат тарафдорлари ва рақиблари иштирокида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Олий радаси депутати Надежда Савченко мамлакат президенти Пётр Порошенконинг кўзларидаги қўрқув ҳақида айтиб берганди.
Мавзуга оид
11:22 / 22.02.2026
Зеленский: АҚШ ва Россия урушни тўхтатиш учун бир хил талаб қўймоқда
15:22 / 21.02.2026
Европа Украина ёрдамида дронларга қарши арзон ҳимоя тизимини яратади
15:16 / 21.02.2026
Украина ва Молдовада қатор қотилликларни тайёрлаган гуруҳ фош этилди
09:52 / 21.02.2026