Ўзбекистон | 09:02 / 20.08.2021
5006
1 дақиқада ўқилади

Илмий марказ филиали, янги туғуруқ комплекси, шаҳар болалар шифохонаси — Наманганда реконструкция қилинган тиббиёт масканлари очилди

Наманган вилоятида бир нечта тиббиёт масканлари реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди.

Наманган шаҳрида жойлашган эски вилоят травматология биноси қурилиш-таъмирлаш ишларидан кейин шинам ва замонавий туғуруқ комплексига айлантирилди. Бинога 15 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарф этилган. Бинонинг ёнига қўшимча 5 қаватли бино ҳам  қурилган.

Водийдаги энг оғир жарроҳлик амалиётлари, нейрожарроҳлик бўйича G20 мамлакатларида амалга ошириладиган операцияларни амалга оширадиган маскан — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали биноси реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилди. Ушбу масканнинг тўлиқ таъмирдан чиқиши учун 48 млрд сўм маблағ сарфланган. Ушбу бинога туташ жойда жойлашган болалар шифохонаси биноси ҳам замон талаблари асосида қайта таъмирланди. Шифохона таъмири учун давлат бюджетидан 34 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланган. Болалар шифохонаси эса 300 ўриндан иборат.

Мавзуга оид