Январь-март ойлари якунига кўра аҳолининг умумий даромадлари 78,9 трлн сўмни ташкил этди
Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг январь-март ҳолатига кўра аҳолининг умумий даромадлари 78,9 трлн. сўмни ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, аҳолининг умумий даромадлари номинал ўсиш суръати 122,5 фоизга тенг бўлди.
Аҳоли жон бошига умумий даромадлари 2,3 млн. сўмни, номинал ўсиш суръати эса 120,1 фоизни ташкил этди.
Аҳоли даромадлари бўйича реал ўсиш суръатларини ҳисоблашда нарх омиллари таъсирини чиқариб ташлаш мақсадида, инфляция кўрсаткичларининг асосий турларидан бири - истеъмол нархлари индексидан (ИНИ) фойдаланилади. Истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 107,6 фоизни ташкил этди.
2020 йилнинг январь-март ҳолатига кўра аҳоли жон бошига реал ўсиш суръати эса 105,6 фоизни ташкил этди.
Аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлари бўйича Тошкент шаҳрида (5,8 млн сўм) ҳамда Навоий (3,6 млн сўм), Бухоро (2,6 млн сўм) ва Тошкент (2,5 млн сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилганлиги кузатилди.
Аҳоли жон бошига даромадларнинг энг қуйи кўрсаткичлари эса Наманган (1,6 млн сўм), Фарғона (1,7 млн сўм) ва Қашқадарё (1,7 млн сўм) вилоятларида қайд этилди.
Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Навоий (11,1 фоиз) вилояти ҳисобига тўғри келади. Шунингдек, Жиззах (7,4 фоиз), Сурхондарё (7,1 фоиз) Наманган (7,0 фоиз) Самарқанд (6,2 фоиз), Фаргона (5,8 фоиз) ҳамда Хоразм (5,7 фоиз) вилоятларида аҳоли жон бошига умумий даромад кўрсаткичларининг реал ўсиши республика даражасидан юқорини ташкил этган.
Аҳолининг умумий даромадлари ҳажмини сезиларли даражада ўсиши асосан умумий даромадлар таркибида 66,0 фоиз улушга эга бўлган меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар (ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар) ва 25,3 фоизни ташкил этувчи трансфертлардан олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган.
Ҳудудларнинг аҳоли умумий даромадлари таркибида меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг (ёлланиб ишловчиларнинг иш ҳақи ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар) энг юқори улуши Навоий (81,2 фоиз) вилоятида кузатилди. Аксинча, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Андижон ҳамда Қашқадарё вилоятларида ўртача республика даражасидан паст кўрсаткични ташкил этди.
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
11:04 / 15.11.2024
РФда «чет эл агентлари»нинг айрим даромадлардан фойдаланиши қийинлашади
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024