Ўзбекистон | 10:24 / 27.02.2020
7853
4 дақиқада ўқилади

Андижоннинг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси тасдиқланади

Андижон шаҳрининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси тасдиқланади

Фото: ЎзА

Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон шаҳрининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан Андижон шаҳрининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси тасдиқланади.

Қуйидагилар:

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишилган Андижон шаҳрининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасининг асосий ечимлари;

Андижон шаҳар бош режасининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари тасдиқланади.

Андижон вилояти ва Андижон шаҳри ҳокимликлари тасдиқланган шаҳар бош режасига мувофиқ:

а) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболларга мўлжалланган қурилиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш истиқболларини режалаштиришни ҳисобга олган ҳолда 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Андижон шаҳрини комплекс қуриш Дастури лойиҳасини ишлаб чиқадилар ва Вазирлар Маҳкамасига киритадилар;

Андижон шаҳрининг тасдиқланган бош режаси асосида, Андижон шаҳри чегара чизиғи лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тақдим этади.

б) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда қуйидагиларни таъминлайдилар:

шаҳар ерларидан мақсадсиз фойдаланишга ва ноқонуний қурилишларни амалга оширишга йўл қўймаслик юзасидан қатъий назорат ўрнатиш йўли билан улардан самарали фойдаланиш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва магистрал кўчалар, йўл ўтказгичлар ва автобекатларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни ҳисобга олган ҳолда йўл-транспорт инфратузилмаси тизимини такомиллаштириш;

энергияни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан сув таъминоти, канализация, ирригация, электр таъминоти, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти ва телекоммуникациялар объектларини қуриш ва реконструкция қилиш йўли билан муҳандислик-коммуникация тузилмасини модернизация қилиш;

ҳудуднинг шаҳарсозлик қиёфасини шакллантирувчи мавжуд майдонлар, ободонлаштирилган хиёбонлар ва боғларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш йўли билан архитектура-режалаштиришни яхшилаш ишларини ташкил этиш ҳамда архитектура ансамбллари яратиш;

уй-жой, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият, санъат ва дам олиш объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳисобига инфратузилмани ривожлантириш;

илмий гидрогеологик тадқиқотлар асосида сизот сувлар сатҳини пасайтириш бўйича шаҳар ҳудудини муҳандислик жиҳатидан тайёрлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

аҳолининг фуқаролик муҳофазаси бўйича муҳандислик-техник тадбирларни ишлаб чиқиш;

биринчи навбатда қуриладиган ҳудудларнинг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;

шаҳарнинг тасдиқланган бош режасига мувофиқ шаҳарнинг қурилиш базасини ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш.

Андижон вилояти ва Андижон шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, лойиҳа-қидирув ташкилотлари раҳбарлари зиммасига 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Андижон шаҳри бош режасини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шаҳарсозлик жиҳатидан таъминловчи объектларни комплекс ва оқилона жойлаштириш, шунингдек, ушбу мақсадларга йўналтирилаётган молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид