Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўз ишхонасига бегоналар”: метрополитен ходимлари иш жойларига киритилмади
Тошкент метрополитенида ходимларни иш жойларига киритиш билан боғлиқ муаммо такрорланди. Хизмат гувоҳномалари муддати узайтирилганига қарамай айрим ходимлар объектларга киритилмаган.
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитени ходимлари ўз иш жойларига киритилмаётгани акс этган видео тарқалди. Унда айтилишича, иш вақти бошланган бўлса-да, айрим ходимлар хизмат вазифасини бажариш учун объектларга киролмаган. Таъкидланишича, бу хизмат гувоҳномалари билан боғлиқ.
“Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси ахборот хизмати маълум қилинишича, ташкилотда ҳозир янги намунадаги хизмат гувоҳномаларини тайёрлаш жараёни кетмоқда. Шу сабаб жорий гувоҳномаларнинг амал қилиш муддати 2026 йил 31 мартдан 31 июлга қадар вақтинчалик узайтирилган ва Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш департаментига расман хабар берилган.
“Видеода таъкидланишича, кундузги соат 10:00 дан ошганига қарамасдан, МХТБ ходимлари метрополитен ишчи-ходимларини иш жойларига киритмаган. Қўшимча қилинишича, ушбу ҳолат биринчи маротаба эмас — метрополитен маъмурияти томонидан корхонанинг ҳуқуқий мақоми ўзгариш жараёнида бўлгани сабабли ходимлар гувоҳномаларининг амал қилиш муддати узайтирилган. Шунга қарамасдан, бир неча бор расмий хатлар йўлланган бўлса-да, мазкур ҳолат эътиборсиз қолдирилмоқда ҳамда такроран содир бўлмоқда”, дейилади “Тошкент метрополитени” ДУК изоҳида.
Метрополитен маъмурияти мазкур ҳолатга муносабат билдириш учун Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси раҳбариятидан расмий изоҳ кутаётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
14:09 / 16.01.2026
Энг кўп китоб ўқиган ходимга 1 ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилади
15:16 / 06.01.2026
Тошкент метрополитени линияларининг график схемаси янгиланди
14:21 / 21.06.2025
"Америка овози" яна ходимлари сонини қисқартиради
10:43 / 11.01.2025