Жамият | 14:09 / 16.01.2026
3341
1 дақиқада ўқилади

Энг кўп китоб ўқиган ходимга 1 ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилади

Вазирлик ва идораларда китобхонлик бўйича ички рейтинг тизими жорий этилиб, танлов асосида энг кўп китоб ўқиган ходим 1 ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Президент фармонига кўра, барча вазирлик ва идораларда китобхонлик маданиятини кучайтиришга қаратилган қатор чоралар белгиланди.

Жумладан:

  • 2026 йил 1 мартга қадар ҳар бир идорада тегишли соҳа бўйича тавсия этиладиган касбий адабиётлар рўйхати шакллантирилади;
  • ҳар йили камида 3 тадан касбий хорижий адабиёт маҳаллий нашриётлар орқали ўзбек тилига таржима қилиниб, мутахассислар иштирокида изоҳлар, луғат ва мисоллар билан бойитиш амалиёти йўлга қўйилади;
  • 2026 йил 1 апрелга қадар идора ва тизим ташкилотларида “Китоб бурчаги” ташкил этилади ҳамда ходимлар учун ҳар ой “Китоб ўқиш соати” жорий этилади;
  • китобхонлик бўйича ички рейтинг тизими ишга туширилади;
  • танлов асосида энг кўп китоб ўқиган ходимга 1 ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилади.

Шунингдек, энг кўп китоб ўқиган топ-100 таликка кирган ўқувчи ва талабаларнинг ҳар бирига БҲМнинг 25 баравари миқдорида пул мукофоти берилиши белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид