Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кибержиноятчилик учун жиноий жавобгарлик қайта кўриб чиқилади
Кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.
Фото: Getty Images
Қайд этилишича, 2023-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг киберхавфсизлик стратегияси ишлаб чиқилади.
Бунда, “UZ” домен зонаси интернет маконининг киберхавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишларини ҳамда электрон ҳукумат, энергетика, рақамли иқтисодиёт тизимларини ва муҳим ахборот инфратузилмасига тааллуқли бошқа йўналишларни ҳимоя қилиш бўйича комплекс вазифаларни белгилаш кўзда тутилган.
Шунингдек, кибержиноятчилик учун жиноий жавобгарликни қайта кўриб чиқиш мўлжалланмоқда.
Ахборот майдонидаги киберҳужум ва таҳдидларни мониторинг қилиш тизими янада такомиллаштирилади.
Бунда, киберхавфсизликнинг Ягона тармоғининг техник инфратузилмасини кенгайтириш, “Кибернетикада инновациялар IT-парки” фаолиятини янада жадаллаштириш, IT-паркнинг ҳудудлардаги рақамли технологиялар ўқув марказлари негизида ёшларнинг киберхавфсизлик асослари бўйича ўқитилишини таъминлаш, ҳамда ҳар йили талаба ва ўқувчилар орасида киберҳужумлар аниқлаш бўйича республика миқёсида конкурслар ўтказиш назарда тутилади.
Мавзуга оид
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
09:02 / 28.03.2026
Чиқиндиларни ноқонуний олиб кетиш учун жавобгарлик белгиланди
10:53 / 12.03.2026
Электр ва газга ноқонуний уланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
09:30 / 04.03.2026