Манба: Хонанда Наргиз Домодедово аэропортида тўхтатилди. Унинг Россияга кириши тақиқланган
У Россияга нисбатан билдирган салбий фикрлари учун мамлакатга киритилмади.

Фото: РИА Новости
Хонанда Наргиз Зокирова Москвадаги Домодедово аэропортида ушланди. Хонанданинг оила аъзолари билан суҳбатлашган манбанинг сўзларига кўра, у Тошкентдан Москвага учиб борганида тўхтатилган.
Бу ҳодиса 24 май куни рўй берган.
Айни вақтда қўшиқчи Ўзбекистонга қайтган ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Фарғонада тушган суратини жойлаштирган.
Қўшиқчининг адвокати Баҳром Исмоилов маълумот беришича, у Россияга нисбатан билдирган салбий фикрлари учун Россияга кириши тақиқланган.
«Наргиз бунга тайёр эди. У шундай чора кўрилишини тахмин қилганди. Шунга қарамай ўз фуқаролик позициясига содиқ қолди», — деган у.
Наргиз Зокирова Ўзбекистонда туғилган, 1995 йилда оиласи билан АҚШга кўчиб кетган. 2013 йилда Россиянинг "Голос" телелойиҳасида иккинчи ўринни эгаллаган ва ўшандан буён Россияда ижод қилиб келган.
Хонанда апрел ойида Ўзбекистонга қайтгани хабар қилинганди.
Виктор Дробиш продюсерлик маркази воқеа бўйича изоҳ беришни рад этди.
ФХХ қарорига кўра, хонандага 50 йил муддатга, яъни 2072 йилгача Россияга кириш тақиқланган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23
-
Навоийда икки нафар ёшлар етакчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Жамият | 15:03
-
Руминияда қайта президентлик сайловлари бошланди
Жаҳон | 14:58
-
“Интер Милан” клуби ҳар қандай жамоа учун бошоғриқ бўла олади” – Ориф Толипов
Спорт | 14:47
Мавзуга оид

19:15 / 03.05.2025
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди

17:18 / 03.05.2025
Зеленский Путин таклиф қилган 3 кунлик сулҳни рад этиб, 30 кунлик оташкесимга чақирди

15:07 / 03.05.2025
Шавкат Мирзиёв ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

14:58 / 03.05.2025