Ўзбекистон жамоат жойларида кашанда ва спиртли ичимлик ичганларга жарималар тасдиқланди

Келаси йилнинг баҳоридан бошлаб, Ўзбекистондаги жамоат жойларида тамаки маҳсулотлари чекиш ва спиртли ичимликларни ичиш тақиқланганидан огоҳлантирувчи белгилар пайдо бўлади. Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи билан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ёки хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Ҳужжат 2017 йил март ойидан бошлаб кучга киради. Низомнинг тўлиқ матни www.Lex.uz сайтида жойлаштирилган
Унга кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш корхона, муассаса, ташкилот раҳбари, иш берувчи ёки бино ёхуд объектлардан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахслар томонидан мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади.
Спиртли ичимлик истеъмол қилиш тақиқланганидан огоҳлантирувчи белги иш жойларида, кўчалар, стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғларида ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек, алкоголь маҳсулотини қуйиб сотишга рухсат этилмаган савдо ва умумий овқатланиш объектларида (тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналар ҳамда маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек, алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно) барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилиши лозим.
Унда алоҳида қайд этилишича, бу белгилар ҳаво кемаларидан бошқа барча жамоат транспортларида ўрнатилади.
Тамаки маҳсулоти истеъмол қилиш мумкин эмаслигидан огоҳлантирувчи белги иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар бундан мустасно) барча учун кўринадиган этиб жойлаштирилиши лозим.
Бу белги маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш белгиланмаган жойларда), шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек, йўналишли ва йўналишсиз таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилади.
Тамаки маҳсулоти учун махсус ажратилган жой ҳақида ахборот берувчи белги тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойда (хонада) жойлаштирилади. Тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар корхона, муассаса, ташкилот раҳбари, иш берувчи ёки бино ёхуд объектлардан фойдаланаётган юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ташкил этилиши мумкин.
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмоли тақиқланганидан огоҳлантирувчи матнли белгиларда, шунингдек, ушбу қоидабузарлик учун қўлланиладиган жарима миқдори ва жаримага асос бўладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик банди келтирилади.
Шунга кўра, ушбу Низом талабларини бузган шахсларга нисбатан маъмурий жазо сифатида жарима миқдори ҳам тасдиқланган.
Эндиликда, алкоголь маҳсулоти истеъмол қилиш тақиқланган жойда бундай маҳсулотни истеъмол қилган шахсга биринчи мартасида энг кам ойлик иш ҳақининг ½ миқдорида, иккинчи мартасида энг кам ойлик иш ҳақининг ½ миқдорида жарима ёки 15 кунга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилишига олиб келиши мумкин.
Тамаки маҳсулоти истеъмоли тақиқланганлиги қоидасига амал қилмаган шахсга энг кам ойлик иш ҳақининг 1/3 миқдорида жарима солиш жазоси қўлланилади.
Тавсия этамиз
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Юк машинасини қисмларга бўлиб олиб киришга уриниш аниқланди
Иқтисодиёт | 15:03
-
AP: Исроил ва АҚШ Судан ва Сомалига Ғазо секторидан фаластинликларни қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилди
Жаҳон | 14:56
-
Австралияда вомбат боласини онасидан тортиб олган америкалик блогер депортация қилиниши мумкин
Жаҳон | 14:40
-
Зеленский: Россия урушни давом эттиришга интиляпти
Жаҳон | 13:53
Мавзуга оид

12:06
Тошкентда бир кунда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганларга 11 млн сўм жарима қўлланди

13:39 / 26.02.2025
2024 йил жарималардан 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ тушди. Бу пуллар қаерга сарфланяпти?

12:38 / 25.02.2025
Ҳозирча камера ва радарларга тушганда ёзиладиган жарималар 12 балли тизимга қўшиб ҳисобланмайди

20:22 / 21.02.2025