Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноқонуний лазерли қурилмалар учун жарима ва мусодара белгиланди
Янги қабул қилинган қонунга мувофиқ, портатив лазерли нур тарқатгичлар билан боғлиқ қонунбузилишлар учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилиб, жарима ва мусодара чоралари жорий этилди.
Қонун (ЎРҚ–1132-сон, 2026 йил 17 апрель) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, портатив лазерли нур тарқатгичлардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиш билан бирга БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, мазкур қурилмаларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки Ўзбекистондан олиб чиқиш ҳолатлари учун БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима ва мусодара чораси белгиланди.
Портатив лазерли нур тарқатгичларни ноқонуний равишда ўтказиш ёки Ўзбекистонга олиб кириш ҳолатлари эса ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилган ҳолда БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Қонун билан, шунингдек, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ва таянч пунктлари фаолиятини такомиллаштириш, уларда хизмат қилувчи инспекторларнинг ваколатларини аниқлаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳам киритилди.
Мавзуга оид
12:21 / 09.05.2026
МЖтК буткул қайта кўриб чиқилади
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
20:40 / 04.05.2026
96 минг сўмлик ҳаракат учун 140 млрд сўм жарима — мутахассис тадбиркорларни банкрот ҳолатига олиб келаётган маркировка жарималари ҳақида
13:13 / 15.04.2026