Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳисоб палатаси кимларнинг маълумотлар базасидан фойдалана олади
Фото: Depositphotos
Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2018 йилдаги 362-сон қарори билан солиқ солинадиган базани ва солиқ тўловчиларнинг тўлиқ қамраб олинишини реал вақт режимида баҳолашни таъминловчи Ҳисоб палатасининг дастурий комплекси жорий этилмоқда, деб хабар берди Norma.
Эслатиб ўтамиз, Ҳисоб палатаси олий ташқи аудит ва молиявий назорат органи ҳисобланади ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда ўз ваколатларини амалга оширади.
Президентнинг 10.08.2017 йилдаги ПФ-5147-сон фармони билан унинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинган.
Дастурий комплекс Ҳисоб палатасига солиқ ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасини таққослаш имконини беради. Шу муносабат билан унинг бундай фойдаланишини таъминлаш мажбурияти юклатилган давлат органлари ва ташкилотларининг иккита рўйхати тасдиқланди.
Биринчиси электрон маълумотлар базаларига эга бўлган ва, тегишинча, улардан реал вақт режимида фойдаланишга рухсат эта оладиган давлат органлари ва ташкилотларидан иборат. Улар атиги 12 та:
• Молия вазирлиги;
• Адлия вазирлиги;
• Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
• Давлат солиқ қўмитаси;
• Давлат божхона қўмитаси;
• Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси;
• Давлат статистика қўмитаси;
• Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги;
• «Ўзтрансгаз» АЖ;
• «Ўзбекэнерго» АЖ;
• «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ;
• «Ўзбекистон Республика валюта биржаси» АЖ.
Уларнинг Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига уланиши икки ҳафта муддатда таъминланади.
Иккинчисига электрон маълумотлар базалари шакллантирилгунга қадар Ҳисоб палатасининг электрон сўрови асосида ахборотни маълумотлар айирбошлаш дастурий таъминоти орқали тақдим этадиган давлат органлари ва ташкилотлари (атиги 33 та) киритилган. Улар 2018-2020 йиллар мобайнида ўзларининг маълумотлар базасини шакллантиришлари шарт.
Жорий йилнинг 1 декабригача маълумотлар айирбошлашнинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилади ва фойдаланишга топширилади.
Ҳужжат 18.05.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
21:59 / 23.07.2025
Бюджет тизимидаги камчиликлар сунъий интеллект орқали бартараф этилади
11:31 / 17.03.2025
Тошкентда 15 мингдан ортиқ кишининг шахсий маълумотларини йиғган жиноий гуруҳ ушланди
17:00 / 12.02.2025
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди
20:32 / 20.01.2025