Жаҳон | 21:22 / 12.07.2023
15935
2 дақиқада ўқилади

«Вагнер» Россия Қуролли кучларига 2 мингдан ортиқ техника ва қуролни топширди 

Улардан баъзилари умуман ишлатилмагани айтилди. 

Фото: Reuters

Россия Мудофаа вазирлиги «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ўз ҳарбий техникаси, шунингдек, қурол-яроғларини Россия Қуролли кучларига топширганини маълум қилди. 

«2 мингдан ортиқ техника ва қурол-аслаҳа топширилди. Жумладан, юзлаб оғир қуроллар: Т-90, Т-80, Т-72Б3 танклари, «Град» ва «Ураган» ракета тизимлари, «Панцир» зенит-ракета тизимлари, 2С1 «Гвоздика», 2С3 «Акация» 152 мм, 2С5 «Гиацинт» 152 мм, 2С4 «Тюлпан» 240 мм ўзиюрар артиллерия техникаси, гаубицалар ва танкка қарши қуроллар, миномёт тизимлари, кўп мақсадли зирҳли техника, 2,5 минг тоннадан ортиқ турли ўқ-дорилар ва 20 мингга яқин ўқотар қуроллар», дейилади хабарда. 

Ҳисоботда, шунингдек, «ўнлаб техника» ҳеч қачон жанговар шароитларда ишлатилмагани айтилади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин ёлланма жангчилари катта қурол танқислигини бошдан кечираётганини айтган эди. Пригожин бевосита Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бирлашган кучлар гуруҳи қўмондони Валерий Герасимовга мурожаат қилиб, жангчиларини снаряд ва ўқ-дорилар билан таъминлашини талаб қилган эди. 

Мавзуга оид