Россияликлар ХХРнинг Infinix смартфонлари блокланганидан шикоят қилмоқда
Хитойнинг Infinix смартфонлари эгаларининг сўзларига кўра, қурилмалар саёҳат ва хизмат сафарлари давомида блокланган.
Хитойда ишлаб чиқарилган Infinix смартфонларининг россиялик эгалари ушбу қурилмалар хорижда блокланганидан оммавий равишда шикоят қила бошладилар, деб ёзди Mash Telegram-канали 11 ноябр, душанба куни. «Жабрланувчилардан бирининг сўзларига кўра, саёҳат ва хизмат сафарлари пайтида телефон кераксиз пластмасса бўлагига айланган — ҳамма нарса ишлашни тўхтатган, фақат »қурилмангиз блокланган« деган хабар пайдо бўлган», деб тушунтиради Mash.
Телефон блокланганда унинг экранида «маҳсулотни рухсатсиз манбадан фаоллаштириш»га уриниш билдирувчи хабар пайдо бўлади. Чекловни олиб ташлаш учун Россия сим-картасидан 30 дақиқа ёки ундан кўпроқ давом этадиган бир нечта қўнғироқларни амалга ошириш керак, деб тушунтирди ишлаб чиқарувчи.
2023 йил феврал ойида Россия, Ҳиндистон, Италия ва Бразилиядан бўлган қурилма эгалари бошқа бир Хитой смартфони – Oppo OnePlus 11'дан қўнғироқлар блоклангани ҳақида хабар беришди. Хитойда стандарт прошивка билан сотиб олинган ва ундан ташқарида фаоллаштирилган телефонларда қўнғироқ функцияси мавжуд бўлмаган. Oppo'нинг Россиядаги ваколатхонаси муаммога дуч келган фойдаланувчиларга қурилмани сотиб олган жойга мурожаат қилишни тавсия этди. Ўша пайтда OnePlus бренди Россияда тақдим этилмаган.
Россияда сотиб олинган смартфонларнинг деярли 90 фоизи - ХХРдан
2024 йил май ойида ТАСС агентлиги «Русский стандарт» банки тадқиқотига таяниб, 2024 йилнинг биринчи чорагида Россияда харид қилинган смартфонларнинг 88 фоизи Хитой брендларига тегишли эканлигини маълум қилган эди. Бир йил аввал уларнинг улуши 67 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг биринчи чорагида бу атиги 51 фоизга тенг эди.
Россияликлар, ўз навбатида, Америка ва Европадан қурилмаларни фақат 6 фоиз ҳолларда сотиб олишган.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024