Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метрополитени 40 ёшга тўлди
Фото: Камил Эникеев
Тошкент метрополитени бундан 40 йил илгари, яъни 1977 йил илк бор фойдаланишга топширилганди. Давлат арбоби Шароф Рашидовнинг ташаббуси билан Ўрта Осиёда ягона Тошкент метрополитени бунёд этилиши Совет иттифоқи даврида анча оламшумул иш эди. Кўп йиллик машаққатли меҳнат самарасида 1977 йилнинг 7 ноябрь куни биринчи метро қатъий жадвал бўйича ҳаракатлана бошлади.
Ўзбекистон транспорт тизимида муҳим ва алоҳида ўринга эга Тошкент метрополитенида қулайликлар яратиш, йўловчиларни ташиш хавфсизлигини таъминлаш ва уларга хизмат кўрсатиш маданиятини юксалтириш борасида тинимсиз янгиликлар яратилади. Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод линияларидан иборат Тошкент метрополитенининг умумий узунлиги 39 километрни ташкил этади. Метрополитен 29 бекатдан иборат. Ушбу транспорт хизматидан кунига 200 мингга яқин йўловчи фойдаланади.
Фото: Камил Эникеев
Фото: Камил Эникеев
Фото: Камил Эникеев
Мутахассислар маълумотига кўра, ўтган муддат давомида 4 миллиарддан зиёд йўловчига хизмат кўрсатилди. Тошкент метрополитени бекатларини лойиҳалашда энг малакали архитекторлар, рассом ва меъморлар иштирок этган. Мустақиллик йилларида метрополитен чиройли ташқи ва ички дизайн, қулай ва юқори хавфсизлик тизимига эга бўлган вагонлар билан таъминланмоқда, деб ёзади ЎзА.
Фото: Камил Эникеев
Фото: Камил Эникеев
Фото: Камил Эникеев
Аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари, пойтахтимизнинг келгуси ривожланишини инобатга олиб, Тошкент метрополитени Юнусобод линиясининг иккинчи босқичи қурилиши лойиҳаси, Сергели линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияси барпо этиш бўйича бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Фото: Камил Эникеев
Фото: Камил Эникеев
Жумладан, барпо этилаётган Сергели йўналиши аввалгиларидан фарқли равишда ер устида ҳаракатланади. Метро шаҳарнинг ривожланиш режалари, йўловчилар оқими, турар жой мавзелари, ишлаб чиқариш, савдо ва дам олиш масканлари жойлашуви, муҳандислик-геологик шароитларни инобатга олган ҳолда қурилиши режалаштирилган. Йўналиш тўлиқ ишга туширилгач, йилига 14 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Айни пайтда Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Фото: Камил Эникеев
Фото: Камил Эникеев
Фото: Камил Эникеев
Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линиясини барпо этиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳа бўйича бунёд этиладиган метронинг умумий узунлиги 54 километр бўлиб, унинг 51 километри баландлиги 6 метрлик эстакадалар орқали ўтказилади. 2 километри ер устида қурилади. Мазкур лойиҳа беш босқичда амалга оширилиб, 2020 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
10:47 / 24.12.2025
Тошкент метросида янги тажриба: тўлов — кафтдаги “томир изи” билан
07:35 / 17.12.2025
Муҳандислик шедеврлари: дунёдаги энг узун 10 та туннел
10:51 / 10.12.2025
Тошкент метросида тўртта бекатнинг ёпиқ вестибюллари қайта очилади
10:34 / 06.12.2025