Жамият | 08:08 / 06.03.2019
22742
2 дақиқада ўқилади

«Саид билан Саида» фильмининг премьераси бўлиб ўтди

5 март куни Алишер Навоий номидаги киносаройда режиссёр Нозим Аббосовнинг «Саид билан Саида» фильми томошабинларга тақдим этилди. Фильм Ўзбекистон Қаҳрамони, адиб Саид Аҳмад ва Саида Зуннунованинг Сталин репрессияси пайтидаги ҳаёти, муҳаббат ва садоқатидан ҳикоя қилади.

«Саид билан Саида» фильмининг сценарий муаллифлари Ўзбекистон санъат арбоби, марҳум Шуҳрат Аббосов ва Нодира Ҳусанхўжаева (Саид Аҳмаднинг қизи) ҳисобланишади.

«Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига кўра фильмни тасвирга олиш жараёни 2018 йилнинг июнь ойида бошланган.

Бадиий фильмда ролларни Эркин Бозоров (Саид Аҳмад), Шаҳло Темирова (Саида Зуннунова), Зулхумор Мўминова, Дилноза Кубаева, Шодия Тўхтаева, Фурқат Файзиев, Жумадулла Раметов ва бошқалар ижро этишган.

Маълумот учун, Нозим Аббосов 1962 йилда режиссёр Шуҳрат Аббосов хонадонида таваллуд топган. Фаолиятини постановкачи рассом сифатида 1984 йилдан бошлаган. Режиссёр сифатида «Ойдиной», «Абадият чархи» каби фильмларни суратга олган.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди