Ўзбекистонда боғча, мактаб ва ОТМлар фаолияти тўхтаганига икки ҳафтадан ошди, бир ҳафтадан буён тўй-ҳашамлар ва бошқа оилавий маросимлар ўтказилмаяпти.

Карантинни мазмунли ўтказишнинг йўллари кўп: китоб ўқиш, кинофильм томоша қилиш ва бошқа фойдали машғулотлар билан банд бўлиш мумкин.

Kun.uz мухбири Олий Мажлис ва Ҳукуматнинг бир қанча аъзолари билан боғланиб, улар тавсия этадиган бадиий асарлар, кинофильмлар ва фойдали машғулотлар билан қизиқди.

Ўйлаймизки, ушбу тавсиялар сизга ҳам кунларингизни мароқли ўтказишга ёрдам беради.

Танзила Норбоева, Олий Мажлис Сенати Раиси

Севиб ўқийдиган бадиий асарлари:

«Муқаддима» – Ибн Халдун

«Мартин Иден» – Жек Лондон

«Ўтган кунлар» – Абдулла Қодирий

Севимли кинофильмлари:

«Паразитлар» – Пон Чжун Хо

«Юқтириш» – Стивен Содерберг

«Берлин-Оққўрғон» – Зулфиқор Мусоқов

Тавсия қиладиган машғулотлари: Онлайн-курслар, масалан, Ҳарвард университети турли йўналишлардаги кенг қамровли бепул курсларни тақдим этмоқда.
 

Нурдинжон Исмоилов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери

Севиб ўқийдиган бадиий асарлари:

Болалар учун: «Сариқ девни миниб» – Худойберди Тўхтабоев

Ўрта ёшлилар учун: «Кеча ва кундуз» – Чўлпон (Абдулҳамид Сулаймон ўғли)