Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асад 10 йил ичида илк бор Араб давлатлари лигаси ишида иштирок этмоқда
Суриянинг Араб давлатлари лигаси аъзолигини қайта тиклаш Башар Асад ҳокимиятини қонунийлаштиришга хизмат қилмоқда. Бу АҚШни ғазаблантиряпти.
Фото: AFP
Сурия президенти Башар Асад 19 май, жума куни очилган Араб давлатлари лигаси саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келди. Суриянинг al-Watan газетаси ёзишича, Сурия раҳбари Жиддада араб давлатлари раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади. Асаднинг Араб давлатлари лигаси ишида иштирок этиши унинг ўн йилдан ортиқ изоляциядан сўнг жаҳон дипломатик майдонига қайтишини англатади, дея таъкидлайди AFP ахборот агентлиги.
2011 йил ноябрида Сурияда ҳукуматга қарши намойишларнинг кескин бостирилиши ва мамлакатда қуролли можаронинг бошланиши фонида Араб давлатлари лигаси Дамашқнинг ўз ишидаги иштирокини тўхтатди. 2012 йилда Саудия Арабистони Суриянинг қуролли мухолифати томонида ҳаракат қилиб, Асад режими билан алоқаларини узди. Аксарият араб давлатлари ҳам худди шундай позицияга амал қилишди.
Бироқ Асад режимининг фуқаролар уруши даврида Россия ва Эрон кўмагида эришган муваффақиятлари сўнгги пайтларда минтақа давлатларининг Сурияга нисбатан позицияларини қайта кўриб чиқишга олиб келди. Бу ерда минтақавий рақобатчилар - Эрон ва Саудия Арабистонининг яқинлашуви муҳим рол ўйнади. Бу Хитой дипломатиясининг саъй-ҳаракатлари натижасида содир бўлди.
2023 йил 7 май куни Араб давлатлари лигаси мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари АҚШнинг бу қадамдан норози бўлишига қарамай, Сурияни ташкилотга қайтаришга қарор қилди. Ҳозирда араб дунёсида Асад билан яқинлашишга ягона қарши давлат - Қатар. Бироқ у Суриянинг Араб давлатлари лигасига қайтишига очиқ қарши чиқмади, бу Башар Асад ҳокимиятини қонунийлаштиришда муҳим қадам бўляпти. Бундан ташқари, Араб давлатлари лигасига аъзоликнинг янгиланиши Дамашққа қўшнилари билан савдо алоқаларини ривожлантириш, шунингдек, Форс кўрфазининг бой давлатларидан иқтисодий ёрдам ва сармоя олиш имкониятини беради.
Мавзуга оид
14:30 / 20.01.2026
Сурия армияси мамлакат шимолидаги ҳудудлардан курд кучларини сиқиб чиқарди
15:22 / 19.01.2026
Германияда Сурия раҳбари аш-Шаръанинг ташрифига қарши акциялар ўтказилади
10:40 / 19.01.2026
Сурия ҳукумати ва курдлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзолади
17:30 / 18.01.2026