Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Фарҳод» автомобиль эҳтиёт қисмлари бозори ҳар бир савдо жойи дезинфекция анжомлари билан жиҳозлангандан сўнг ўз ишини давом эттиради - ИИББ
Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа туманида жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмлари бозори ёпилиши ҳақидаги маълумот бўйича қўшимча изоҳ берди.
Қайд этилишича, Учтепа туманидаги “Фарҳод” автомобиль эҳтиёт қисмлари бозори дезинфекция қилиш ва савдо жойлари санитария-эпидемиология меъёрларига мувофиқлаштирилиши учун ёпилган. Тадбиркорлардан бирининг иситмаси борлиги ҳақида илгари тарқаган маълумот ҳақиқатдан йироқ экани билдирилган.
“Эҳтиёт қисмлар бозори ҳар бир савдо жойи тегишли дезинфекция анжомлари билан жиҳозлангандан сўнг ўз ишини давом эттиради.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Сиздан карантин қоидаларига жиддий муносабатда бўлишингизни сўраймиз. Унутманг, карантиннинг босқичма-босқич юмшатилиши хавф бартараф этилганидан далолат бермайди. Тиббий ниқоб тақиш, шахсий автомобилдан фойдаланиш жадвалига амал қилиш, ижтимоий масофани сақлаш – буларнинг барчаси бугунги кунда коронавирус тарқалишига қарши курашда энг самарали усул ҳисобланади. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:32 / 02.10.2025
Айрим чегара пунктлари карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришга ихтисослаштирилади
14:47 / 09.07.2025
Фарҳод кўчасидаги автомобил эҳтиёт қисмлари бозорида жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
18:37 / 20.06.2025
Ўзбекистонда 500 минг гектардан зиёд ҳудудда чигиртка тарқалгани аниқланди
13:35 / 21.01.2025