Ўзбекистон | 09:42 / 24.12.2024
10141
1 дақиқада ўқилади
Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилади
Бу йилнинг сўнгги иш ҳафтаси давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Ўзгидромет хабарига кўра, кечалари кузатилаётган совуқ аста-секин кучсизлашади, ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кечаси ва эрталаб -3...+2 даража атрофида бўлади.
Кундузи ҳаво ҳарорати +5...+10 даражагача, жанубда +12...+15 даражагача, шимолда ва Фарғона водийсида +2...+7 даражагача кўтарилади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси -3...-5 даражадан 0...+1 даражагача аста-секин кўтарилади, кундузи ҳарорат асосан +6...+9 даража бўлади.