Жамият | 16:00 / 21.06.2021
8923
4 дақиқада ўқилади

Онлайн уланиш ва MyUZTELECOM иловасининг кенгайтирилган имкониятлари бўйича абонентларга юқори қулайликлар

Интернетга уланишнинг техник имкониятларини мустақил равишда текширишни хоҳлайсизми? MyUZTELECOM иловасини қўллаган ҳолда аризалар ҳолатини текшириш ва ижро сифатини баҳолашни-чи? Эндиликда бундай имкониятлар MyUZTELECOM билан мумкин!

“Онлайн ариза” функцияси ёрдамида UZTELECOM хизматларига уланинг. MyUZTELECOM мобил иловаси орқали аризаларингиз ҳолатини назорат қилинг ва ўз баҳоингизни қўйинг! Энди бу имкониятлар янада тез ва оддий амалга оширилади.

Мобил алоқа абонентларига “Онлайн ариза” формасида қуйидаги қулайликлар ва ўзгартиришлар киритилди:

- аризада паспорт маълумотларини тўлдириш майдони чиқариб ташланди;

- манзил маълумотномаси абонентнинг яшаш манзилини автоматик тўлдиришда қўлланилади.

Уй интернети абонентларига “Онлайн ариза” формасида қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

- абонент Gео координатлар ёрдамида FТТх технологияси оиласига уланиш имкониятини текшира олади ва кенг полосали уланиш хизматига уланиш учун ариза расмийлаштира олади;

- абонент ўзи мустақил равишда кенг полосали уланиш хизматига уланиш ҳолларида кабелнинг тахминий харажатини ҳисоблай олади;

- хDSL технологияси бўйича уланиш имкониятини текшириш шаҳар телефон рақамини киритиш ёрдамида амалга оширилади;

- манзил майдонлари автомат равишда тўлдирилади, абонент фақат харитада нуқтани кўрсатиши лозим;

- фойдаланувчи учун қулайлик яратиш мақсадида интерфейс қайта ишланди.

Ва бу ҳамма янгиликлар эмас! MyUZTELECOM мобил иловаси янада қулай кўринишга келди!

 

Эндиликда, UZTELECOM абонентлари MyUZTELECOM мобил иловаси ёрдамида мурожаат ҳолатини текширишлари ва уларнинг бажарилиш сифатини баҳолашлари мумкин.

Иловада кўриш учун қуйидаги маълумотлар мавжуд:

- Мурожаат рақами;

- Рўйхатга олинган сана;

- Мурожаат учун сабаби;

- Мурожаат ҳолати;

- Муаммо бартараф этилиши кутилаётган сана;

- Мурожаат ёпилишининг ҳақиқий санаси;

- Ижро натижаси.

Шундан сўнг, мурожаатни бажариш якунлари бўйича абонент бажариш сифатини баҳолай олади:

– Бажариш сифатини беш балли шкала бўйича баҳолаш;

– Агар баҳо 4 баллдан кам бўлса, абонентни қониқтирмаган пунктларни танлаши, шунингдек, аризага ўз шарҳини ёзиши ёки кўрсатилган саволга қуйидаги вариантларни танлаши мумкин:

Хизмат кўрсатишда сизни нима қониқтирмади?

– Мутахассис малакаси;

– Мурожаат ҳал этилмаган;

– Мурожаатни бартараф этиш муддатлари;

– Мен билан алоқага чиқмадилар;

Мурожаатингизнинг ҳолатини текшириш учун MyUZTELECOM мобил иловасига кириб, экраннинг пастки қисмидаги “Кўпроқ” тугмачасини босишингиз лозим. Ушбу бўлимда “Менинг аризаларим” номли тугмачани босганингизда, сиз қолдирган барча мурожаатлар рақамлари билан эътиборингизга ҳавола этилади. Шунингдек, “Мурожаат” тугмасини боссангиз, мурожаатингиз ҳақида тўлиқ маълумот билан биргаликда унинг бажариш сифатини баҳолашингиз ҳам мумкин бўлади.

Шунингдек, “Кўпроқ” тугмачасини босганингизда, менюда “Ёрдам” тугмачаси ҳам мавжуд бўлиб, ушбу бўлимда Қўллаб – қувватлаш маркази телефон рақамлари, иловадаги хатоликлар, мурожаат жўнатиш ва Онлайн оператор билан мулоқот қилишингиз мумкин.

MyUZTELECOM энди янада қулай! Сиз аризанинг мақомини текшириб, бажариш сифатини баҳолаш орқали Компаниянинг хизматлари сифатини яхшилашига улкан ҳисса қўшасиз.

Бонуслар ҳақида ҳам унутмаймиз...

Эслатиб ўтамиз, сиз MyUZTELECOM мобил иловасини юклаб олганлигингиз, ҳисобингизни тўлдирганлигингиз ва илова орқали интернет пакетларини сотиб олганлигингиз учун акция доирасида сизга қўшимча бонуслар тақдим этилади!

UZTELECOM  миллий оператор!

MyUZTELECOM'ни бу ердан юклаб олинг:

AppStore / Google Play

UZTELECOM сайти: uztelecom.uz

Facebook: fb.com/uztelecom

Техник қўллаб-қувватлаш: fb.com/groups/tshtt.uz

Instagram: @uztelecomuz

Telegram: t.me/uztelecomuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид