UZTELECOM: оддий алоқадан – рақамли экотизимгача

Замонавий футуристик услубда интерактив экранлар билан жиҳозланган стендда МДҲда илк бор амалга оширилган технологиялар намойиш этилди. Ташриф буюрувчилар янги хизматларни синаб кўриш, 10 Gbit/s тезликдаги реал интернет кўрсаткичларини кузатиш ва U6G мобил алоқа имкониятлари билан танишиш фурсига эга бўлди. Бу эса ҳам бизнес, ҳам жисмоний шахслар учун жаҳон даражасидаги хизматлардан фойдаланиш имконини яратади.

Симли интернет ва мобил алоқада илғор технологиялар: МДҲда биринчи марта U6G (5G-Advanced) технологияси жорий этилди

ICTWEEK 2025 доирасида компания МДҲда биринчи марта U6G диапазонидаги 5G-Advanced технологиясини намойиш этди. Бу воқеа Ўзбекистонда мобил алоқанинг янги авлодини бошлаб берди ва энг кам кечикиш билан 10 Gbit/s гача тезликка эришиш имконини яратди. Намойиш вақтида реал тезлик 10,16 Gbit/s гача етиб, инфратузилманинг амалий қўлланишга тайёрлигини тасдиқлади.

 U6G частотаси интернетнинг энг юқори тезлигини таъминлаб, стратегик устунлик яратади. Бу 6G технологиясига тайёр инфратузилмани шакллантириш орқали Ўзбекистоннинг илғор рақамли ечимлар маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 "Ўзбекистон 5G-Advanced технологияси, яъни U6G частота диапазони билан олдинга улкан қадам қўймоқда ҳамда Марказий Осиёда рақамли технологиялар бўйича етакчи ўринларни эгаламоқда. Биз МДҲда биринчи бўлиб 10 Gbit/s тезликдаги оптик толали интернет ва U6G диапазонидаги мобил алоқани ишга тушираётганимиздан фахрланамиз. “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси халқимизга жаҳон даражасидаги ечимларни тақдим этиш учун ўз инфратузилмасини ривожлантиришни давом эттирмоқда", – деди “Ўзбектелеком” АК бошқарув раиси ўринбосари Жавлон Исломов.

 

Бизнес ва ташкилотлар учун ечимлар

ICTWEEK 2025 доирасида UZTELECOM қуйидаги янги хизматларини тақдим этди:

Булутли хизматлар – Tier III даражасидаги дата-марказда жойлашган виртуал серверлар, сунъий интеллект учун кучли GPU ресурслари, 11 петабайтдан ортиқ ҳажмдаги хавфсиз маълумотлар омбори ва 99,99% ишончлилик.

1C UZTELECOM – миллий стандартларга мос, автоматик янгиланадиган онлайн бухгалтерия ва бошқарув тизими.