Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
Чилонзор туманида Lacetti йўлни белгиланмаган қисмдан кесиб ўтаётган икки пиёдани уриб юборган. Ҳайдовчи ва пиёдалар ҳалок бўлган.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Lacetti бошқарувидаги ҳайдовчи икки пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳолат 22 октябр куни соат 06:20 ларда Бунёдкор шоҳкўчасида содир бўлган. Машина пиёдаларни уриб юбориб, дарахт билан тўқнашган.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ва пиёдалар олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
16:37
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024