Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобусга чиқиб йўл ҳақини тўламаган 32 минг киши жаримага тортилди
Январ, феврал, март ойларида Тошкент шаҳри автобусларида йўлкирани тўламасдан ҳаракатланган 32 450 нафар йўловчи жавобгарликка тортилди. Транспорт инспекциясига кўра, қайси йўналишдаги автобусларда рейдлар кучайтирилса, ўша йўналишларда йўл ҳақини тўлаш даражаси ошиши кузатиляпти.
Тошкент шаҳри автобусларида йўлкирани тўламаган йўловчиларга нисбатан қатъий чоралар кўрилмоқда, дея хабар берди Транспорт назорати инспекцияси.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида инспекторлар томонидан 32450 та ҳолатда қоидабузарлик аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
“Ҳозирда тўлов тизими ва инспекторлар фаолияти рақамлаштирилган бўлиб, назорат тадбирлари мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, йўналишларда манзилли амалга оширилмоқда. Жумладан, 8 та йўналишда (2026 йил бошидан 28 та) йўл ҳақи назорати кучайтирилган тартибда ўтказилди ва натижада йўналишларда транзакциялар сони нисбатан ошди”, дейилади хабарда
Транспорт назорати инспекцияси барча йўловчилардан жамоат транспортидан фойдаланишда белгиланган қоидаларга риоя қилиб, йўл ҳаққини ўз вақтида тўлашни сўради.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасига асосан, жамоат транспортида йўлкира тўламаган йўловчилар БҲМнинг ўндан бир қисми (ҳозирда 41 200 сўм) миқдорида жаримага тортилади.