Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 18:07 / 10.06.2021
9167
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлиги тўғрисидаги 35та ҳужжат имзоланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида 35та ҳужжат имзоланди.
Азия-Плюснинг хабар беришича, юқори даражадаги музокаралар якуни бўйича қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида саноат ва янги технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги;
- Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон “Complex Mining Solution” ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми;
- Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида «Тожик-ўзбек инвестицион компаниясини тузиш тўғрисида»ги;
- 2018 йил 9 мартдаги Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисидаги келишувга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протокол;
- Тожикистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
- Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида Зарафшон дарёси ҳавзасида иккита гидроэлектр станция қуриш ва фойдаланишнинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш, акциядорлик жамияти тузиш тўғрисидаги келишув;
- Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон ҳудуди орқали товарларни транзит қилиш тўғрисидаги келишув;
- Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган йўл харитаси.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон қўшма баёнот имзолагани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026