17:49 / 06.05.2021
42180

Такси автомобиллари учун янги талаблар тасдиқланди

Сариқ рангда ёнувчи «TAXI» белгиси ва салонга махсус девайслар ўрнатиш барча таксичилар учун мажбурий бўлади. Юридик шахс мақомидаги таксичиларга берилган имтиёзлардан жисмоний шахслар фойдалана олмайди.

Автомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича президент қарори имзоланди. Қарор билан 2022 йил охиригача эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга енгил машиналарда таксичилик қилишга рухсат берилмоқда.

Белгиланишича, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ЯТТ сифатида такси фаолияти билан шуғулланиш фақатгина мижозларни излаш бўйича интерактив хизмат кўрсатувчи компаниялар (агрегаторлар) хизмати орқали амалга оширилади.

Такси фаолияти билан шуғулланувчи ҳам юридик шахслар, ҳам ЯТТларга тегишли автомобиллар учун қуйидаги ягона талаблар жорий этилмоқда:

  • автотранспорт воситасининг том қисмига тўқ сариқ рангли фонар (плафон) ўрнатиш ва унда «TAXI» таниш белгисини акс эттириш;
  • тўловни амалга ошириш ҳамда босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (уяли телефон, планшет ва бошқалар) билан жиҳозлаш;
  • автотранспорт воситасининг приборлар панелида автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган табличка мавжуд бўлиши керак.

Такси сифатида фойдаланиладиган автотранспорт воситаларининг ранги («фил суяги» ва сариқ ранглар) ҳамда махсус давлат рақамига («ТТ» церияли) қўйилган талаблар 2023 йил 1 январга қадар тўхтатилмоқда.

Юридик шахсларга тегишли таксилар учун қуйидаги преференциялар назарда тутилмоқда:

  • «тўхташ тақиқланган» йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхтаб, йўловчиларни олиш ва тушириш ҳуқуқи сақланиб қолмоқда;
  • аэропорт, темир йўл вокзали, давлат иштирокидаги автовокзал, бозор ва савдо комплексларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул киришга рухсат берилмоқда;
  • автобуслар учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлагида ҳаракатланишга рухсат берилмоқда.

Аввалроқ, ушбу қарорга доир бирламчи тафсилотлар ҳақида хабар берилганди:

Top