Жаҳон | 08:03
792
2 дақиқада ўқилади

Инфографика: дунёнинг йирик шаҳарларида такси нархи

Такси — энг қулай транспорт турларидан бири бўлиб, у сутканинг исталган вақтида мавжуд ва жамоат транспорти жадвали ҳақида ўйламаслик имконини беради. Бироқ инфографикадан кўриниб турибдики, дунёнинг турли шаҳарларида такси нархи кескин фарқ қилади.

Фото: Getty images

Инфографика муаллифлари асос сифатида йўловчини олиш тўловини ҳам қўшган ҳолда беш километрлик сафар қийматини олган. Улар Deutsche Thematic Research/Numbeo маълумотларидан фойдаланган.

Энг қиммат такси Швейцарияда аниқланган. Бу мамлакат шаҳарлари рейтингнинг дастлабки уч ўрнини эгаллаган. Пешқадам Цюрих бўлиб, у ерда қисқа сафар ўртача 23,5 АҚШ долларига тушади. Шунингдек, Осло (Норвегия), Копенҳаген (Дания) ва Стокҳолм (Швеция) шаҳарларида ҳам такси нархлари юқори экани қайд этилган. У ерларда қисқа сафар қиймати мос равишда 19,8 доллар, 17,1 доллар ва 15 долларни ташкил этган.

Энг арзон такси эса Карачида (Покистон) қайд этилган. У ерда қисқа сафар 0,5 АҚШ долларига тушади. Шунингдек, Қоҳира (Миср) ва Хошиминда (Ветнам) ҳам нархлар паст бўлиб, улар мос равишда 0,8 доллар ва 1,1 долларни ташкил этган.

Тадқиқотчилар баҳосига кўра, Москвада қисқа сафар ўртача 4,7 долларга тушади. Россия пойтахти бу кўрсаткич бўйича Сантяго (Чили) ва Истанбул (Туркия) оралиғидан жой олган.

Инфографика тузилишида Uber каби замонавий агрегаторлар эмас, балки ҳисоблагич билан ишлайдиган анъанавий такси турлари инобатга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид