Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қуён боқиш кўп меҳнат талаб қилмайди» — ойига 10 миллионгача даромад қилаётган тадбиркор
Фото: KUN.UZ
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида фаолият олиб бораётган тадбиркор Шуҳрат Ҳакимов бир йилдан буён қуён боқяпти. У фаолиятини дастлаб қуённинг ҳикол турини парваришлашдан бошлаган.
Тадбиркорнинг айтишича, қуён боқиш кўп меҳнат талаб қилмайди, вақтида озиқлантириб, тозаликка эътибор қаратилса бўлгани. Бу узунқулоқлар жуда тез кўпаяди. Зотдор қуёнлар ҳар 21 кунда 12 тагача болалайди.

Қуёнлар асосан махсус озуқа ёрдамида боқилади, яъни камикорм ейди. Бундан ташқари, беда ва маккажўхори билан озиқланади.

Қаҳрамонимиз ҳозирда қуёнларнинг 5 та турини кўпайтиряпти. Бу қуёнлар мўйнаси ва гўшти учун парваришланади.

«Дастлаб 156 та қуён олиб келганмиз. Шундан кўпайтиришни бошладик. Янги Зеландиянинг оқ ва қизил қуёнини олиб келдик. Калифорниянинг калиф зотли қуёнини олиб келдик, шундан кўпайтириб, ҳозир, мана, бугунги кунда 2 мингга яқин қуён боқяпмиз. Мўйнаси ва гўштини харидорлар келиб олиб кетади. Бир ойда 10 миллионгача даромад қилса бўлади», – дейди Шуҳрат Ҳакимов.

Тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириш истагида. Бунинг учун озуқа захирасини яратишга ер майдони керак.

«Саноат зонасидан 35 сотих ер беришди, бино-иншоот қуриб, қуён кўпайтириш учун. Келажакда бизга бунинг озуқасини яратиш учун ҳокимият томонидан ер майдони ажратилса, яхши бўларди. Озуқаси ўзимизда етиштирилса, даромадимиз янада ортади», – дейди у.

