Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлди
Наманган вилоятига даволаниш учун борган навоийлик ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди. Пиёдалар йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган ходимни тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳайдовчи Onix машинасида уриб кетган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Наманганда яна бир ЙПХ ходими ЙТҲ қурбони бўлди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
ЙТҲ 2025 йил 25 ноябр куни кечки пайт Наманган шаҳрида содир бўлган. Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими Дониёр Нуруллаев йўлни пиёдалар йўлагидан кесиб ўтаётган вақтида уни Onix машинаси уриб кетган.
Onix’ни ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит бошқаргани айтилмоқда. ЙПХ ходими оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Маълум бўлишича, Дониёр Нуруллаев Наманган шаҳрига даъволаниб, соғлигини тиклаш мақсадида борган.
Дониёр Нуруллаевнинг вафоти Навоийда жаноза хабарлари бериб бориладиган Telegram каналида ҳам эълон қилинди. Қайд этилишича, 28 ёшли ЙПХ ходими икки фарзанднинг отаси бўлган.
Наманганда 4 кун олдин, 21 ноябр куни ҳам хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Onix уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлганди. Унда ҳам машинани тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳайдовчи бошқарган.